28 Август 2020 йил 1082

Қорадори-2020: Хоразм вилоятида олиб борилаётган тезкор чора-тадбирлар натижаси

Айни кунларда республикамизда “Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда. Асосан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ўтказиш, шунингдек тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга йўналтирилган юқоридаги тезкор-профилактик тадбир Хоразм вилоятида ҳам кенг қамровда ўтказилмоқда.

Жумладан, Янгибозор туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган Э.Ю. ўз уйининг боғида 2 туп, Ҳазорасп туманида яшовчи, 1953 йилда туғилган, С.Э. ўз уйининг томорқасида 4 туп, Урганч шаҳрида яшовчи, 1970 йилда туғилган, Ф.Р. ўз уйининг боғида 2 туп, Қўшкўпир туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган, А.А. ўз уйининг томорқасида 5 туп ва шу туманда яшовчи, 1975 йилда туғилган, О.Р. ўз уйининг томорқасида 5 туп, Хива туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган, Қ.Ж. ўз уйнинг томорқасида 2 туп “каннабис” ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганликлари Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан жорий хафта давомида олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фош этилди.

“Ажал уруғи” ҳисобланувчи гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди ва уларни экиб, етиштириб келган юқоридаги шахсларнинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбири сентябрь ойининг охирига қадар давом этади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech