1 Ноябр 2020 йил 755

Қўшқўпир туманида гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят фош этилди

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Қўшкўпир тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари томонидан, туманнинг “Ёшлик” маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган, Х.И.нинг уйида холислар иштирокида тинтув ўтказилганида, уйидаги иситиш печи ичида 0,65 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси ҳамда уни истеъмол қилишда зарур бўладиган ашёларни сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.

Олиб борилган дастлабки суриштирув жараёнида Х.И. ушбу гиёҳвандлик воситасини Қўшкўпир туманининг “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган, К.Х.дан сотиб олганлигини билдирганлиги боис, назорат тартибида ўтказилган “савдо”да К.Х. навбатдаги “ҳаридор”га бир бўлак “опий” гиёҳвандлик воситасини 250 000 сўмга сотиб ўтказаётганида жиноят устида қўлга олинди ва унинг уйида ҳам холислар иштирокида тинтув ўтказилди.

К.Х. ўз уйининг қурилиши тугалланмаган қисмида шиша банка ичида келгусида қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадини кўзлаб, алоҳида-алоҳида қадоқлаб сақлаб келаётган, 11 бўлак “опий” гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech