5 Феврал 2022 йил 684

Расмий муносабат: Фуқаро Илхом Ҳайитбаевнинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати юзасидан

Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани Питнак шаҳрида яшовчи фуқаро Илхом Ҳайитбаев ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилиб, ўз мурожаатида ўғлини бир гуруҳ танишлари уриб, ҳақорат қилиб ҳамда ушбу жараённи видеотасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштирганликларини аммо ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилмаганлигини баён қилган.

Фуқаро И.Ҳайитбаев баён қилган ҳодиса 2021 йилнинг 14 декабрь куни Тупроққалъа туманида содир бўлган ва И.Ҳайитбаевнинг турмуш ўртоғи С.Ҳайитбаеванинг туман ички ишлар бўлимига телефон орқали берган хабарига асосан шу куннинг ўзида тегишли тартибда рўйхатга олинган ва терговга қадар текширув ҳаркатлари олиб борилган.

Мазкур терговга қадар текширув натижаси кўра ҳодиса иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми , 461–моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар мавжудлиги тўғрисида қарор қабул қилиниб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.

Маъурий ҳуқуқбузарликка оид иш 2022 йил 17 январь куни ЖИБ Тупроққалъа туман суди томонидан кўриб чиқилиб, терговга қадар қўшимча текширув ўтказиш учун қайтарилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тупроққалъа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech