13 Феврал 2023 йил 418

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Ҳайдовчиларнинг ҳуқуқбузарликларини видеога олиб, пул ишлаётган “тадбиркор” қўлга тушди” номли сарлавҳа остида тарқалган видеолавҳа юзасидан

2023 йил 13 февраль куни, ижтимоий тармоқларда “Ҳайдовчиларнинг ҳуқуқбузарликларини видеога олиб, пул ишлаётган “тадбиркор” қўлга тушди” сарлавхаси остида видео жойлаштирилган бўлиб, унда бир неча фуқаролар бир  нафар йигитни автомашина ҳайдовчиларининг қоидабузарлигини видеотасвирга олиб юрганлиги учун  қасддан уриб, жароҳат етказганликлари холати акс этган.

Холат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, мазкур ҳодиса 2023 йил 10 январь куни Урганч шаҳрида содир бўлганлиги, жабрланувчи фуқаро, Хонқа туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган, Б.М. эканлиги аниқланди. 

Шундан кейин ушбу холат тегишли тартибда ички ишлар органларида қайд этилди ва олиб борилган суриштирувлар натижасида Б.М.га жароҳат етказган фуқароларнинг ҳам шахсига аниқлик киритилди.

Хозирда холат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech