20 Июл 2020 йил 1067

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Хоразмлик шоввоз йигитни сюрприз кутмоқда” номи остида тарқалган видеолавҳа юзасидан

2020 йил 20 июль куни ижтимоий тармоқларда “Хоразмлик шаввоз йигитни сюрприз кутмоқда” номи остида тарқалган 1 дақиқа 10  сониялик видеолавҳа Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганида қуйидагилар маълум бўлди:

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган, фуқаро А.Худайберганов 2020 йил 19 июль куни кечки пайтда ўзининг бошқарувидаги 90 J 711 CA давлат рақам белгили “Жентра” русумли автомашинасига ўзбошимчалик билан ялт-ялт этувчи маёқча ўрнатиб ва ундан фойдаланиб бошқариб юрганида фуқаролар томонидан ҳақли равишда эътироз билдирилиб ва видеотасвирга олиниб ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган. Бундан ташқари видеолавҳада ҳайдовчининг бошқарув пайтида хавфсизлик камаридан ҳам фойдаланмаганлиги акс этган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳага аниқлик киритиш учун ЙПХ инспектори 20 июль куни ҳайдовчининг яшаш манзилига ташриф буюрилганида дарҳақиқат у автомашинасига махсус маёқча ўрнатиб қўйганлиги аён бўлди ва тегишли тартибда далолатнома ва маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда автомашинага ўрнатилган маёқча олиб ташланиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилди.

Ҳайдовчининг ўзбошимчалиги ўзи учун “сюрприз” бўлди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech