21 Декабр 2020 йил 1231

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари олдида фуқароларнинг тўплашини юзасидан

2020 йил 21 декабрь куни ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларининг, шу жумладан Хоразм вилоятининг айрим шаҳар ва туманларидаги ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари олдида одатдагидан кўп сондаги фуқароларнинг йиғилганлиги ва улар навбатга туриш тартибига риоя қилмаётганликлари акс этган фото ва видео хабарлар тарқалди.

Мазкур хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

2021 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет давлатга қатъий тартибда хорижга чиқиш паспорти билан чиқишлари мумкинлиги тўғрисида қабул қилинган қарор ўз навбатида хорижга чиқиш паспортини олиш истагида бўлган фуқаролар сони кескин ортишига сабаб бўлди.

Шу боис 2020 йил 21 декабрь душанба куни вилоятдаги барча Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари олдида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш мақсадида бўлган кўплаб фуқаролар тўпланган.

Фуқаролар ўзаро навбатга туриш ва карантин тартиб-қоидаларига зид равишда бир жойга тўпланганликлари боис, ҳудудий ички ишлар органлари томонидан тезда электрон навбатлар шакллантирилди ва фуқароларга белгиланган вақтда етиб келишлари тушунтирилиб, тарқатиб юборилди.

Шу ўринда фуқароларимиздан коронвирус инфекция билан боғлиқ хавф тўлиқ бартараф этилмаганлигини инобатга олиб, бир жойда тўпланмасликларини ва навбатда туришда эса ўзаро хурмат тамойилига риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech