Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Икки нафар шахс ўзаро жанжаллашди” номли сарлавҳа остида тарқатилган видеолавҳа юзасидан
Жорий йилнинг 20 февраль куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи икки нафар эркакнинг ўзаро жанжаллашгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Мазкур видеолавҳа Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганида, қуйидагиларга аниқлик киритилди.
Видеолавҳада акс этган ҳолат, Урганч тумани ҳудудида содир этилган бўлиб, унда 1986 йилда туғилган К.Х. ва 1998 йилда туғилган М.Ё лар ўрталарида келиб чиққан низо натижасида ўзаро уришганлар. Ушбу холатни 1984 йилда туғилган Қ.Д. ўзининг уяли телефони орқали видеотасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Ўзаро уришган фуқаролардан ҳеч бири ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.
Хозирги кунда мазкур холат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати