28 Март 2023 йил 528

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда тарқалган Урганч туманида тунги пайтда бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжаллашганлик холати акс этган видеолавҳа юзасидан

Жорий йилнинг 27 март куни ижтимоий тармоқларда тунги пайтда бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган бўлиб, унда мазкур холат Хоразм вилояти Урганч туманида содир бўлганлиги қайд қилинган.

Мазкур видеолавҳа ўрганиб чиқилганида қуйидагиларга аниқлик киритилди:

Жанжалли холат жорий йилнинг 19 март куни соат 21:30 ларда Урганч тумани Шохидонлар маҳалласида жойлашган кафе олдида содир бўлган. Ўзаро келишмовчилик сабабли уришганлар шахсига аниқлик киритилган ва ҳозирда Урганч тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech