Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Тупроққалъа туманида ноқонуний ов қилган Ҳоким ўринбосари ва ИИБ масъулининг иши судга оширилади” номли сарлавҳа остида тарқатилган хабар юзасидан
2020 йил 19 октябрь куни турли ижтимоий тармоқларда “Тупроққалъа туманида ноқонуний ов қилган Ҳоким ўринбосари ва ИИБ масъулининг иши судга оширилади” номли сарлавҳа остида хабар тарқатилган бўлиб, унда Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида туман Ҳокими ўринбосари ва ИИБ масъул ҳодими Туркманистон билан чегара олди ҳудудларида бўлиш режими ҳамда ов ва балиқ овлаш қоидаларини бузган ҳолда бир дона ёввойи тўнғизни отиб ўлдиришгани, ҳуқуқбузарлик давомида ушбу шахслардан 6 та ов қуроли, 105 та ўқ-дори ва 4 та қармоқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилгани, айни пайтда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларни суд идораларига тақдим этиш ишлари якунига етиб қолганлиги баён қилинган.
Мазкур ҳолатда ички ишлар органи ходимининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун Хоразм вилояти ИИБ томонидан хизмат оид суриштирув олиб борилмоқда.
Суриштирув якунлари бўйича қўшимча ахборот берилади.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати