28 Апрел 2023 йил 1845

Расмий муносабат: Янгиариқ туманида ижарада яшовчи аёлнинг қизига нисбатан шилқимлик содир этилганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқ орқали йўллаган мурожаати юзасидан

Жорий йилнинг 28 апрель куни Янгиариқ туманида ижарада яшовчи, 1984 туғилган фуқаро М.М. ижтимоий тармоқ орқали мурожаат йўллаб, мурожаатида ўзи ижарада яшаб келаётган хонадон эгаси томонидан қизига нисбатан шилқимлик содир этилганлигини, мазкур холат юзасидан ёрдам беришларини сўраган.

Мазкур холат юзасидан мурожаат муаллифи М.М.нинг 28 апрель куни соат 12:35 да навбатчилик қисмига берган хабарига асосан ҳодиса жойига етиб борган Янгиариқ тумани ИИБ тергов-тезкор гуруҳи ва ИИБ Хотин-қизлар қизлар масалалари бўйича масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм виллояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech