Расмий муносабат: Урганч шаҳридаги 28-сон умумтаълим мактаби директорининг ўринбосари М.Нурметовага шу мактаб директори томонидан тан жароҳати етказилганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат юзасидан
You Tube видеохостингидаги “ҳақиқат: no comment” каналида жорий йилнинг 21 август куни канал маъмури мурожаат билан чиқиб, у ўз мурожаатида Урганч шаҳридаги 28-сон умумтаълим мактабида директор ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган М.Нурметовани шу мактаб директори қасддан уриб тан жароҳати етказилганлиги билдириб, ўзининг мурожаатига фуқаро М.Нурметовани тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилаётганлиги ҳамда унинг иш кабинетида директор билан иккаласи ўртасидаги низоли вазият акс этган видеолавҳаларни илова қилган.
Мазкур мурожаатда келтириб ўтилган холат жорий йилнинг 16 август куни келиб чиққан бўлиб, шу куни Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ навбатчилик қисмида тегишли тартибда қайд этилган. Хозирда мазкур холат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати