24 Июл 2021 йил 548

Расмий муносабат: You Tube видеохостингидаги “Qonun doirasida” каналида эълон қилинган “Қабристондаги холатлар нимага очиқланмаяпти” номли мурожаат юзасидан

2021 йил 23 июль куни  You Tube видеохостингидаги “Qonun doirasida” каналида “Қабристондаги холатлар нимага очиқланмаяпти” номли сарлавҳа остида эълон қилинган видеомурожаат Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур видеомурожаат “Qonun doirasida” МЧЖ бош муҳаррири Ф.Рўзметов томонидан шахсан йўлланган бўлиб, унда Ф.Рўзметов ўзининг ижтимоий тармоқлар орқали берган хабарларига Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан умуман муносабат билдирилмаганлигини рўкач қилиб, ички ишлар органлари ходимларини “отни калласидек” ойлик маоши олаётганлигини (видеомурожаатнинг 10 дақиқаси 10 сониясида) айтиб ўтган. Шу ўринда ОАВ вакили бўлган Ф.Рўзметовга бирон-бир расмий ҳужжатда “отни калласидек” ойлик маоши кўрсатилмаганлигини, ички ишлар органлари ходимларининг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси асосида тўланишини, агарда “отни калласидек” иборасини миқдорга нисбатан ишлатган бўлса, амалдаги қонунчиликда “анча миқдор”, “кўп миқдор” ва “жуда кўп миқдор” атамалари қўлланишини тушунтириб ўтишни жоиз деб ҳисоблаймиз.

Энди мурожаатда қайд этилган асосий муаммога тўхталаб ўтадиган бўлсак, Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати бевосита  телевидения, радио, босма нашрлар ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган, ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ хабарларни тўплаб, мазмунан ўрганиб чиқиш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли соҳавий хизматларга юборади ҳамда улар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Хоразм вилояти ИИБ нинг интернетдаги расмий веб-сайти орқали баёнот, муносабат ёки раддия берилишини таъминлайди, хабар юзасидан ўзи бевосита суриштирув ёки тергов ишларини олиб бормайди.

Айнан  “Qonun doirasida” МЧЖ нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифа ва каналларида илгари эълон қилинган Хоразм вилояти ички ишлар органлари фаолиятига оид хабарлари юзасидан ҳам вилоят ИИБ Ахборот хизмати томонидан бошқарманинг интернетдаги веб-сайти орқали расмий муносабат берилган.

Ушбу расмий муносабатлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:

https://xviib.uz/uz/news/rasmij-munosabat-telegram-messenzheridagi-onun-doirasida-deb-nomlangan-saifada-horazm-vilojat-iibda-matbuot-hizmati-jumi-dejman-nomi-ostida-zhojlashtirilgan-post-juzasidan

 

https://xviib.uz/uz/news/rasmij-munosabat-qonun-doirasida-mchzhning-izhtimoij-tarmolardagi-kanal-va-saifalarida-elon-ilingan-urganchda-oav-muhbirlariga-tazhovuz-ilindi-va-urganch-shaar-iio-fmb-boshlii-urganmaj-imzo-ujganmi-nomli-murozhaatlari-juzasidan

 

Шу ўринда Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда журналист ва блогерлар билан  ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирамиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech