20 Май 2020 йил 952

Расмий муносабат: YouTube видеохостингидаги “Баходир брат” каналида эълон қилинган “Хоразмда адолатсизлик. ГАИ билан жанжал” номли видеолавҳа юзасидан.

Расмий муносабат: YouTube видеохостингидаги “Баходир брат” каналида эълон қилинган “Хоразмда адолатсизлик. ГАИ билан жанжал” номли видеолавҳа юзасидан.

2020 йилнинг 15 май куни YouTube видеохостингидаги “Баходир брат” каналида “Хоразмда адолатсизлик. ГАИ билан жанжал” номли видеолавҳа эълон қилинган. Мазкур видеолавҳада 2020 йил 9 май куни соат 23:00ларда Хоразм вилоятининг Хива ва Қўшкўпир туманлари чегарадош ҳудудида карантин муносабати билан вақтинчалик ташкил этилган блок-постда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари билан “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчиси Қ.М. ҳамда унинг автомашинасида йўловчи бўлган қариндошлари (акаси ва онаси) ўртасида келиб чиққан низоли ҳолат акс этган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчи М.Қ. ва унинг акаси Д.Қ.ларнинг ЙПХ инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисми ва 125-моддаси 3-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилганлик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилганлигидан  норози бўлиб ёзган аризаси юзасидан ҳозирги кунда Хоразм вилояти ИИБ ЙХҲБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлигини маълум қиламиз.

Хизмат текшируви жараёнида блок-постда хизмат олиб борган ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек “Дамас” автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиларининг хатти-ҳаракатларига ҳолисона ҳуқуқий баҳо берилади ҳамда қўшимча равишда ахборот тақдим этилади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech