12 Май 2022 йил 3951

Расмий баёнот: Урганч шаҳрида автобус ва енгил автомашина иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан

2022 йил 12 май куни соат 14:30 ларда Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий, Шерозий ва Ғ.Ғулом кўчалари туташган чоррахада “Isuzu” русумли автобус ва “ЛАДА2194” русумли енгил автомашина иштирокида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Светофор орқали тартибга солинувчи ушбу чорраҳада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Isuzu” русумли автобус ён томонга ағдарилиши оқибатида ундаги икки нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобуснинг турли даражада тан жароҳати олган йўловчиларига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Холат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech