Расмий муносабат: Facebook ижтимоий тармоғининг Давлат Рустамович Худайкулов номли фойдаланувчиси ўзининг саҳифасида 2020 йил 30 май куни эълон қилган мурожаати юзасидан
Facebook ижтимоий тармоғининг Давлат Рустамович Худайкулов номли фойдаланувчиси ўзининг саҳифасида 2020 йил 30 май куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат” номли сарлавҳа остида видеомурожаат жойлаштирган.
Ушбу видеолавҳада мурожаат қилувчи фуқаро Худайқулов Давлат Рустамович ўзи билан боғлиқ бўлган, 2018 йил 12 октябрь куни ўзининг бошқарувидаги автомашинани бошқа бир автомашина билан тўқнашуви натижасида келиб чиққан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ва суд қарорларидан норози эканлигини баён қилган.
Қайд этилган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан тўпланган материаллар 2018 йил 9 ноябрь куни Урганч тумани маъмурий судида кўриб чиқилиб, Д.Худайқулов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 133-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган бўлса, мазкур йўл-транспорт ҳодисанинг яна бир иштирокчиси эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 134 ва 135-моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга ҳам базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Д.Худайқулов ўзининг мурожаатида таъкидланидек, ушбу ҳолат юзасидан у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг барча инстанцияларига босқичма-босқич шикоят қилган ва унинг шикоятлари белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, жавоб хатлари берилган.
Шуни алоҳида қайд этишки керакки, фуқаро Д.Худайқуловнинг ўтган давр мобайнида ёзган бир неча шикоят аризалари ўрганилганида у билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси (майда тўқнашув) юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш жараёнида бирон-бир тарзда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги маълум бўлган.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати