Расмий муносабат: Фуқаро Ж.Аллабергановнинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаати юзасидан
Хоразм вилоятида яшовчи фуқаро Жасур Аллаберганов сўнгги кунларда ўзини диний қарашлари учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар таъқиб қилаётганлиги юзасидан ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилган.
Жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Фуқаро Ж.Аллабергановга нисбатан айни кунда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 1-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, барча тергов ҳаракатлари жиноят-процессуал кодекси асосида олиб борилмоқда. Жиноят иши бўйича Ж.Аллабергановнинг ҳимоя ҳуқуқи тўлиқ таъминланган бўлиб, унга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турлари қўлланмаган.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати