19 Май 2023 йил 1115

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқлар орқали ўзгаларни ҳақорат қилган шахснинг хатти-ҳаракатлари юзасидан

Жорий йилнинг 17 май куни ижтимоий тармоқларда бир нафар шахс Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаролар ва ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилган видеолавҳа тарқалди.
Хоразм вилояти ИИБ томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди.
Юртдошларимизнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган ушбу шахснинг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech