8 Сентябр 2021 йил 453

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда тарқалган Боғот туманида яшовчи фуқарога тегишли велосипеднинг бегона шахс томонидан олиб кетилганлиги тўғрисидаги видеолавҳа юзасидан

2021 йил 8 сентябрь куни ижтимоий тармоқларида “Боғот тумани Оқ тепа маҳалласида  яшайман, 29.08.2021 йил куни ўғлимни велосипедини нотаниш кимса ҳайдаб кетди, ИИБ ёрдам бермаяпти, илтимос назоратга олсинлар, бу боришда кундузиям юриб бўмайдику ИИБ ишламаса” сарлавҳали видео мурожаат тарқалди.

Мазкур мурожаат Боғот тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олинди ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech