Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда тарқалган Урганч шаҳрида бир неча шахсларнинг ўзаро низолашаётганлиги акс этган видеолавҳа юзасидан
Жорий йилнинг 8 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида бир гуруҳ фуқароларнинг бино қурилиши масаласида ўзаро низолашаётганлиги ва уларни низосига ИИБ ходимлари томонидан чек қўйилганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.
Ушбу видеолавҳада акс этган холатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 13:00 ларда Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Урганч шаҳрининг “Умид” маҳалласида бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро низолашаётганлиги тўғрисида келиб тушган хабарга кўра, ҳодиса жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи етиб борганида ушбу маҳалла ҳудудида қурилиш ишларини амалга оширмоқчи бўлган аёл билан шу ерда яшовчи аҳоли ўзаро келиб чиққан келишмовчилик сабабли низолашаётганликлари маълум бўлган. Шундан кейин тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонлар ўртасидаги низони тўхтатишган.
Хозирда мазкур холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати