Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Хоразм Ойратда самосуд, нимага бундай вазиятлар кўпаймоқда” номи остида тарқалган видеолавҳа юзасидан
2020 йил 8 август куни You Tube видеохостингидаги “Yangichа TV” каналида “Хоразм ойратда самосуд, нимага бундай вазиятлар кўпаймоқда” номи остида давомийлиги 4 дақиқа 34 сониядан иборат бўлган видеолавҳа эълон қилинган бўлиб, унда тунги пайтда бир шахс томонидан иккинчи бир шахсни “нима учун бу ерда учрашиб юрибсан” деган важни баҳона қилиб урганлиги акс этган.
Мазкур видеолавҳа юзасидан Хоразм вилояти ИИБ қуйидагиларни маълум қилади:
Видеолавҳада қайд этилган ҳолат 2018 йилнинг август ойида Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида содир бўлган ва видеолавҳа дастлаб 2019 йилнинг сентябрь ойида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлганида бу юзасидан Янгибозор тумани ИИБ томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижаси барча иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритилган. Видеолавҳада ўзини Жамолман деб таништирган шахс, Янгибозор туманида яшовчи, Б.Жамол мазкур ҳолат юзасидан ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқлигини, суд-тиббий экспертизасидан ўтмаслигини билдирганлиги сабабли, уни урган ва уяли телефони орқали видеотасвирга олган шахслар расмий равишда профилактик огоҳлантириш билан чекланилган.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати