13 Ноябр 2022 йил 3085

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Хоразмда келин қайнонасини уриб қийнади” номли сарлавҳа остида тарқалган видеолавҳа юзасидан

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Хоразмда келин қайнонасини уриб қийнади” номли сарлавҳа остида видеолавҳа тарқалиб, видеолавҳада бир аёл бошқа бир аёлни бош қисмига қўли билан урганлиги, жабрланувчи аёл эса бу вазиятда қаршилик кўрсатмаганлиги акс этган.

Мазкур видеолавҳа юзасидан Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки ўрганишлар жараёнида қуйидагилар маълум бўлди.

Видеолавҳада акс этган ноҳуш холат Урганч тумани “Шерматлар” маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, ушбу хонадонда яшовчи, М.Ж. ўзаро келишмовчилик сабабли қайнонаси Ё.Ш. билан низолашиб келган ва  қайнонасини бетоб бўлиб ётганлигидан фойдаланиб қўли билан бош қисмига урган, ушбу холатни жабрланувчининг турмуш ўртоғи қўл телефони орқали видеотасвирга олиб, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Урганч тумани ИИБ га тақдим этган.

Ўз навбатида Урганч тумани ИИБ томонидан 4 ноябрь куни фуқаро Ё.Ш. га нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган, М.Ж. нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фуқаро Ё.Ш. га нисбатан келгусида келини томонидан зўрлик ва тазйиқ ўтказилишининг олдини олиш мақсадида “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech