2 Сентябр 2022 йил 1048

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Хоразмлик икки нафар хотин-қиз уришди” номли сарлавҳа остида тарқалган видеолавҳа юзасидан

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида ва республикамиздаги оммабоп интернет нашрларда икки нафар хотин-қизнинг ўзаро жанжаллашгани акс этган видеолавҳа кенг тарқатилиб, ушбу видеолавҳага гўёки хоразмлик икки нафар хотин-қиз ўзаро жанжаллашганлиги тўғрисидаги изоҳ илова қилинган.

Ваҳоланки, ушбу холат Хоразм вилоятида эмас балки, Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида содир этилган бўлиб, бу юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ижтимоий тармоқлардаги ўзининг расмий саҳифалари орқали шу куннинг ўзида, яъни 2 сентябрь куни, хотин-қизлар ўртасидаги ушбу жанжалли холат Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида содир бўлганлиги ва ҳозирги кунда тергов қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги тўғрисида хабар берган бўлсада, бирон бир интернет нашр ушбу хабарга эътибор қаратмаган.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва интернет нашр муаллифларидан келгусида бирон-бир воқеа ёки ҳодисани ёритишдан олдин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг расмий веб-сайтларини кузатишларини ёки улар билан боғланиб холат юзасидан батафсил маълумот олишларини сўраймиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech