Расмий муносабат: “Ижтимоий тармоқларда Хоразмлик йигит калтакланганлиги суратлари тарқалди” номли хабар юзасидан
2022 йил 3 январь куни Telegram мессенжеридаги саҳифалардан бирида “Ижтимоий тармоқларда Хоразмлик йигит калтакланганлиги суратлари тарқалди” номли сарлавҳа остида “Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани Обод маҳалласида 2022 йил 3 январ куни иссиқхонада ишлаган ишчиси ойлик маошни сўраган пайтида раҳбари томонидан калтакланган туман ички ишлари ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳеч иш қилгани йўқ. Бобоев Ҳасанбой Алишер ўғли ўлим билан олишмоқда зўравонлар ҳамон очиқда юрибди” деган хабар тарқалиб унга бир нафар фуқаронинг хиралаштирилган юз қисми сурати илова қилинган.
Мазкур хабар юзасидан юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
2022 йил 3 январь куни соат 12:05 да Тупроққалъа туман тиббиёт бирлашмаси навбатчи-шифокори туман ИИБ навбатчилик қисмига, 1999 йилда туғилган Х.Бобоев тан жароҳати билан мурожаат қилганлиги тўғрисида хабар берган. Мазкур хабар ИИБ навбатчилик қисмида белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва Х.Бобоевнинг тан жароҳати олиши билан боғлиқ холат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Дастлабки текширув натижасида, фуқаро Х.Бобоев Тупроққалъа туманида жойлашган иссиқхонада ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келганлиги ва 2022 йил 3 январ куни шу иссиқхонада ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келаётган, 1975 йилда туғилган, О.С. билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашганлиги, О.С. фуқаро Х.Бобоевнинг юз қисмига қўли билан бир маротаба урганлиги маълум бўлди.
Хозирги кунда Х.Бобоевнинг олган тан жароҳатлари юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати