7 Сентябр 2021 йил 3227

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Хоразмнинг Боғот туманида 4 та эркак 1 қизга ташланди” номли сарлавҳа остида жойлаштирилган  видеолавҳа юзасидан

2021 йил 7 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “Хоразмнинг Боғот туманида 4 та эркак 1 қизга ташланди” номли сарлавҳа остида тарқатилган видеолавҳа Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қуйидагиларга аниқлик киритилди:

Видеолавҳада акс этган жараён 2021 йил 29 август куни Боғот тумани ИИБ маъмурий биносида олдида қайд этилган ҳолат бўлиб, бунда иштирокчилар бир-бирларини ўзаро ҳақоратлаганлар, лекин бир-бирига нисбатан жисмоний куч ишлатмаганлар.

Видеолавҳада жабрланувчи сифатида таништирилган, Боғот туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган Г.С. исмли аёл шу туманда яшовчи, А.О ва А.Н. ва Д.М. исмли эркакларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраб, Боғот тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилган, ўз навбатида ушбу эркаклар ҳам аризагўй Г.С. нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Боғот тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилишган.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Г.С. ни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилган.

Хозирги кунда мазкур холат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech