10 Июн 2023 йил 252

Расмий муносабат: Маиший чиқинди ташишга мўлжалланган махсус автомашина ва пиёда бола иштирокидаги ЙТҲ юзасидан

Жорий йилнинг 10 июнь куни ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида маиший чиқинди ташишга мўлжалланган махсус автомашина иштирокида содир бўлган мудҳиш йўл транспорт ҳодисасига оид видеолавҳалар тарқалди.

Ушбу видеолавҳа акс этган фожеали холат жорий йилнинг 7 июнь куни Урганч шаҳрининг Ёшлик кўчасида содир бўлган. Йўл транспорт ҳодисаси натижасида пиёда бола ҳалок бўлган.

Хозирда жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда йўл ҳаракатининг барча (ҳайдовчи, пиёда, йўловчи) иштирокчиларидан “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech