1 Июн 2022 йил 405

Расмий муносабат: “Низом Матчанов” номли профил эгасининг ижтимоий тармоқ орқали қилган мурожаати юзасидан

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ назорати” гуруҳида “Низом Матчанов” номли профил эгаси томонидан Хоразм вилояти ИИБ, вилоят прокуратураси ва Боғот тумани прокурори номига мурожаат йўлланган. Ушбу мурожаат муаллифи ўзи низолашаётган нотурар бино билан боғлиқ холат юзасидан олиб борилган суриштирув жараёнидан норози эканлигини баён қилган.

Муаллифнинг мурожаати юзасидан қуйидагилар маълум қилинади: Боғот  тумани “Оқтепа” маҳалласида яшовчи фуқаро Матчанов Низомаддин Комилович (мурожаат муаллифи)нинг  Боғот туман прокурори номига ёзган аризаси юзасидан Боғот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи суриштирувчиси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ва текширув жараёнида “Хоразм вилоят Қурилиш бош бошқармаси аҳоли пунктлари бош эгаларини мувофиқлаштириш бўлими”да ишловчи С.О.нинг хатти-ҳаракатларида қонунбузилиш холатлари аниқланган, лекин унинг қилмиши ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киргани ва уни жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қабул қилинган қарор мазмун-моҳияти мурожаат муаллифига тушинтирилиб,  нусхаси топширилган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech