27 Ноябр 2021 йил 545

Расмий муносабат: “Қонун доирасида” МЧЖ нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида “Бу оила Хоразм вилояти ички ишларидан норозилигини айтмоқда” номи остида эълон қилган видеолавҳа юзасидан

2021 йил 26 ноябрь куни “Қонун доирасида” МЧЖ нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида “Бу оила Хоразм вилояти ички ишларидан норозилигини айтмоқда” номи остида видеолавҳа эълон қилинган бўлиб, унда Қўшкўпир туманида яшовчи фуқаро Саодат Оллаберганованинг мурожаати баён қилинган.

Фуқаро Саодат Оллаберганова ўз мурожаатида келтириб ўтган ҳолат бўйича 2021 йил 2 октябрь куни Қўшкўпир тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз. Жиноят ишининг тергови давомида барча иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech