31 Март 2022 йил 2571

Расмий муносабат: Урганч шаҳрида ўрнатилган реклама мониторида порнографик мазмундаги видеолавҳа намойиш юзасидан

2022 йил 31 март куни соат 19:20 да Хоразм вилояти ИИБ навбатчилик қисмига Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторида порнографик мазмундаги видео намойиш этилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ушбу видеолавҳанинг реклама мониторидаги намойиши зудлик билан тўхтатилган ва ички ишлар органлари томонидан олиб борилган дастлабки тезкор-суриштирув ишлари натижасида порнографик мазмундаги видеолавҳа реклама монитори тегишли бўлган хусусий фирма ишчиси, 1978 йилда туғилган И.И. томонидан  реклама роликларини жойлаштириш жараёнида эҳтиётсиз натижасида монитор хотирасига юкланганлиги маълум бўлди.

Хозирда ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Текширув натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech