28 Январ 2022 йил 1093

Расмий муносабат: Урганч туманида икки нафар инсоннинг ўлимига сабаб бўлган ҳодиса юзасидан

2022 йил 27 январь куни соат 11:00 да, “Чўлобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг қурилишида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келаётган, 1962 йилда туғилган Г.О. ва 1960 йилда туғилган Ғ.Э. лар кўп қаватли уйнинг ертўласида темир кесадиган ускунадан фойдаланаётган пайтида келиб чиққан қисқа туташув натижасида содир бўлган ёнғин сабабли  ертўлада вафот этганлар.      

Мазкур ҳолат юзасидан, Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш)  билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда, юртдошларимиздан кундалик ҳаётида,  техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз, зеро ҳар қандай қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech