2 Июн 2020 йил 836

Расмий муносабат: YouTube видеохостингидаги “Жамоатчилик назорати” каналида эълон қилинган “Хоразм вилоятидаги ноҳақликлар ҳақида адвокат билан суҳбат” номи остида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан

2020 йил 30 май куни YouTube видеохостингидаги “Жамоатчилик назорати” каналида “Хоразм вилоятидаги ноҳақликлар ҳақида адвокат билан суҳбат” номи остида эълон қилинган видеомурожаатда, Хоразм вилояти Хива шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг катта терговчиси иш юритувида фуқаро А.Нуржановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши юзасидан шикоятлар билдирилганлиги сабабли, ушбу мурожаатда келтирилган важларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қиламиз.

Хизмат текшируви ва жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари якуни бўйича қўшимча равишда маълумот берилади.

Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси

Text to speech