24 Август 2021 йил 1170

 Саф кўриги ходимларнинг ораста ва хушбичим бўлишини таъминлайди

Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини кенг нишонлашга юртимизда қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Албатта кўча ва жамоат жойларида хавфсизликни таъминлаш орқали байрам тантаналарини тинч ва осуда ўтказиш борасида ички ишлар органлари ходимлари ҳам садоқат билан хизмат олиб бормоқдалар.

Хоразм вилояти ИИБ ҳамда унинг ҳудудий ва соҳавий хизматларида ўтказилган навбатдаги саф кўригида айнан ходимларнинг байрам кунларида ўз хизмат вазифасини олиб боришда хизмат кийимларини ораста ва белгиланган тартибда кийишлари, қолаверса хушбичим кўринишга эга бўлишларига алохида эътибор қаратилди.

 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф низоми қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи талаблари асосида ўтказилган саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотларида барча ходимлар фаол иштирок этди.

Саф кўриги якунида ходимларга ўз хизмат вазифасини бажариш пайтида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлиқ таъминлаш лозимлиги юзасидан қўшимча равишда йўриқномалар берилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech