29 Август 2022 йил 555

Сафимиздаги фидойилар: Майор Санжарбек Сапаев, Боғот тумани ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори

 Сапаев Санжарбек Фарҳодович Боғот туманидаги “Найман” қишлоғида туғилган. 2008 йил Ёнғин хавфсизлиги олий ҳарбий-техника билим юртини тамомлаб, 2015 йилга қадар мазкур илм даргоҳида ўқитувчилик қилган. 2015 йилдан Боғот тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирган. Айни кунда у туман ИИБ ҲПБ 450-ички ишлар органлари таянч пункти профилактика катта инспектори вазифасида хизмат қилмоқда.

 -Майор Санжарбек Сапаев зиммасига 4700 нафардан зиёд аҳоли истиқомад қилаётган тумандаги “Қалажиққальа” маҳалласи осойишталигини таъминлаш вазифаси юклатилган,-дейди туман ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи, майор Умид Ёқубов.-У ўзбек, туркман, рус, тожик, қозоқ, қирғиз, татар каби ўндан ортиқ миллат вакиллари истиқомад қилаётган ушбу ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишдек масъулиятли вазифани шараф билан адо этмоқда. Унинг маҳалла фаоллари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда “Хонадонбай”, “Фуқаробай” тизими асосида амалга ошираётган саъй-ҳаракатлар натижасида одамларнинг ҳаётга, меҳнат қилишга бўлган иштиёқи тубдан ўзгариб, давлат идораларига бўлган ишончи янада ортмоқда.

 Лавҳамиз қахрамони жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳалла ҳудудида турли ҳуқуқбузарликлар содир этган 105 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган. Икки нафар муқаддам судланган шахсга маъмурий назорат ўрнатган. Ҳуқуқбузарлик содир қилишга мойил бўлган 11 нафар шахс профилактик ҳисобга олинган. Оилавий келишмовчилик сабаб ажралиш ёқасига келиб қолган 3 та оилада соғлом муҳит яратилган. Шунингдек, маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбуза рликларнинг барвақт олдини олиш бўйича 21 маротаба тарғибот тадбирлари ташкил этган. Фуқаролар томонидан билдирилган 27 та ариза ва шикоятларни ўз муддатида ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал қилишга эришган. Амалга оширилган профилактик тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳалла ҳудудида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.

 Ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишдаги фаол иштироки учун майор Санжарбек Сапаев “III-даражали бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

 Мамлакатимизда “30 июль-Халқлар дўстлиги куни” кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан вилоятнинг барча шаҳар ва туман ҳудудларида “Халқлар дўстлиги ҳафталиги” доирасида кўплаб маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Мазкур тадбирларда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш борасидаги хайрли ишлар, илғор ташаббуслар кенг тарғиб қилинди. Тадбирлар давомида ушбу соҳага ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган кўплаб юртдошларимиз “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланишди. Улар орасида лавҳамиз қахрамони профилактика катта инспектори, майор Санжарбек Сапаев ҳам бор.

 Ҳафталик якунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этган майор Санжарбек Сапаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбоновдан мукофотни қабул қилиб олар экан, “Халқ хизматида бўлиш энг улуғ иш. Унинг эътирофига сазовор бўлиш эса чинакам бахтдир. Мен ана шундай эътирофга муносиб кўрилган эканман, юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашга бор билим ва маҳоратимни сарфлашга доим тайёрман!” дея ўзининг самимий тилакларини изҳор этди. 

  

                                                                          Худойберган ЖАББОРОВ,

                                                                                  “Postda” мухбири.

 

Text to speech