2 Сентябр 2020 йил 829

Шовот туманида фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди

Узоқ йиллар давомида мамлакатимизда яшаб, расмий равишда фуқароликка эга бўлолмаган қанчадан-қанча шахсларга давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизнинг тенг ҳуқуқли фуқароси мақоми берилаётганлиги нафақат мамлакатимиз миқиёсида, шу билан биргаликда халқаро ҳамжамият томонидан ҳам демократик принципларнинг ифодаси сифатида юксак эътироф этилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг навбатдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган бир гуруҳ юртдошларимизга энг улуғ, энг азиз байрам - Мустақиллик куни арафасида фуқаролик паспортлари  топширилди.

Жумладан, Шовот тумани Ички ишлар бўлимида (карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда) бўлиб ўтган тадбирда туманда яшовчи 8 нафар шахсга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

Шовот тумани ИИБ раҳбариятининг шахсан ўзидан фуқаролик паспорти ва байрамона гулдастани қабул қилиб олган юртдошларимиз, ўзларини чинакам Ватан ҳимоясида эканликларини айтиб ўтишди.

25 йилдан буён тўлақонли фуқароликка эришиш илинжида яшаган ушбу юртдошларимизнинг чексиз ҳаёжон ва қувончлари билан тантанали тадбир унутилмас онларга бой бўлди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech