“Соғлом ва баркамол оила”: Гурлан туманида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашуви бўлиб ўтди
Республика 3-секторларида яшовчи оилалар ўртасида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувларини ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Туризм ва спорт вазирликларининг қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятининг 3-секторларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувлари ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 11 декабрь куни Гурлан туманида бўлиб ўтган спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувида 3-сектор таркибига кирувчи маҳаллаларда истиқомат қилувчи барча оилалар фаол иштирок қилдилар.
Спортсевар оилалар спортнинг “Стол тенниси”, “Қувноқ стартлар”, “Шашка”, “Шахмат” ва “Бадминтон” турлари бўйича ўзаро куч синашган бўлсалар, китобхон оилалар “Энг яхши маънавий етук оила” номинациясида ғолибликни қўлга киритиш учун беллашдилар.
“Соғлом ва баркамол авлод” шиори остида бўлиб ўтган ушбу мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали тарзда топширилиб, Ички ишлар вазири соврини учун бўлиб ўтаётган мазкур спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувларининг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати