1 Ноябр 2022 йил 409

Соҳа фидойилари: Боғот тумани ИИБ ЭКГ катта эксперти, майор Тойиров Аброр Зарипбоевич 

Тойиров Аброр Зарипбоевич 1984 йилда Янгиариқ туманидаги Каттабоғ қишлоғида туғилган. 2007 йил Урганч Давлат университетининг кимё-технологияси факультетини тамомлаган. 2012 йил Боғот тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лавозимида хизмат фаолиятини бошлаган. 2017 йилдан буён Боғот тумани ИИБ ЭКГ катта эксперти вазифасида хизмат қилмоқда.

Майор Аброр Тойиров жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 158 маротаба тергов ҳаракатларида, 494 маротаба тезкор-қидирув тадбирларида иштирок этган. Шунингдек, 105 маротаба ҳодиса жойини кўздан кечириб, 23 та эксперт-тадқиқот ишларини амалга оширган. Содир этилган жиноятларга алоқадор бўлган 71 та қўл-бармоқ изларини аниқлаб, 3 та жиноятнинг “иссиқ из”да фош этилишига ўз ҳиссасини қўшган.

Лавҳамиз қахрамони зиммасига юклатилган вазифага масъулият билан ёндошиб, туман ҳудудида ўтказилаётган профилактик тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. У жамоат хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ из”да фош этишдаги фаол иштироки учун вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан бир неча бор рағбатлантирилган.

Майор Аброр Тойиров “25 октябрь-ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан “O’zbekiston prokuraturasiga 30 yil” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашдек шарафли касбда сидқидилдан хизмат қилаётган бундай жонкуяр ходимларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

 

                                                                      Худойберган ЖАББОРОВ,

                                                                             “Postda” мухбири.

Text to speech