Соҳа фидойилари: Боғот тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант Н.Артиқова фаолиятига назар
Боғот тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант Насиба Артиқова қисқа даврда туманда яшовчи хотин-қизларнинг бирига опа, бирига сингил яна бирига дугона бўлиб қолди.
Тумандаги 45 мингга яқин оилада истиқомат қилиб келаётган қарийб 85 минг нафардан ортиқ хотин-қизларнинг барчасини тинч-тотув ҳаёт кечириб келмоқда, деб бўлмайди.
Лейтенант Н.Артиқова туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг ўринбосарлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.
Шу боис, оилаларда пайдо бўлган ҳар қандай кўринишдаги келишмовчилик иштирокчиси бўлган хотин-қизлар дастлабки жараёндаёқ маҳалла фаоллари, кайвони онахонларни жалб қилган ҳолда муросага келтирилади.
Албатта, ҳамма ҳам бирдек муросага келмаслиги табиий, бундай ҳолатларда эса лейтенант Н.Артиқова жабр кўрган хотин-қизларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга киришади, жорий йилнинг ўтган даврида тайзиқ ва зўравонликдан жабр кўрган 84 нафар хотин-қизларга “Ҳимоя ордери” берилди.
Тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларида ҳам лейтенант Н.Артиқова фидойилик кўрсатиб келмоқда. Буни куни кеча туманда “меҳнат ярмаркаси” ташкил этилиб, унга асосан хотин-қизлар таклиф этилганлигидан ҳам кўриш мумкин.
У хотин-қизларни доимий ишга жойлаштиргач ҳам яқин алоқада бўлиб, уларни ижтимоий ҳаётга тўлиқ мослашиб кетишларида доимий маслаҳатлар бериб боради.
Амалга оширилаётган ушбу ишлар мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг асосини ташкил қилади.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати