14 Феврал 2022 йил 919

 Соҳа фидойилари: Янгиариқ тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта лейтенант Насиба Абдуллаева фаолиятига назар

Янгиариқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта лейтенант Насиба Абдуллаевани туман хотин-қизларининг жонкуяр ҳимоячиси, уларнинг дарду-ташвиши билан яшовчи соҳа фидойиси десак муболаға бўлмайди.

Катта лейтенант Насиба Абдуллаева қисқа даврда туманда яшовчи хотин-қизларнинг бирига опа, бирига сингил яна бирига дугона бўлиб қолди.

У ўз хизмат фаолиятида асосан ўсмирлик ёшидаги қизлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратган. Чунки у ёшлигида билим ва бирон-бир касб-ҳунарни мукаммал эгаллаган қизлар катта ҳаётга қадам қўйганларида ғам-ташвишдан ҳоли бўлади деб ҳисоблайди.

Шундан келиб чиққан ҳолда туманда “5 ташаббус” доирасида ўтказиладиган тадбирларга хотин-қизларни имкон қадар кенгроқ жалб этишга интилади.

Бу борада, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг ўринбосарлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.

Шунингдек, хотин-қизларни доимий ишга жойлаштириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Албатта, катта лейтенант  Н.Абдулаева томонидан ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро ҳамжиҳатликда амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирлар, пировард натижа - хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда улар томонидан жиноят содир этилишининг олдини олиш борасида ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

2021 йил давомида ва жорий йилнинг ўтган даврида Янгиариқ туманида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар олдинги йилларга нисбатан кескин камайганлигини маълумот тариқасида келтириб ўтишимиз мумкин.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech