4 Март 2024 йил 2487

“Соғлом ҳаёт” махсус профилактик тадбири доирасида тарғибот учрашуви бўлиб ўтди

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ёшларни руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб етишишлари учун аҳоли, айниқса, ёшлар орасида ахлоқ ва соғлиқ доирасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, орттирилган иммунитет вируси инфекциялари тарқалишининг олдини олиш ва ушбу касалликни юқтиришга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш ҳамда sog‘lom турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан “Соғлом ҳаёт” махсус профилактик тадбири старт олди.

Хусусан, тадбир доирасида 2 март куни Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талаба-ёшлари билан тарғибот учрашуви ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходими майор Д.Сотимов, Хоразм вилояти ИИБ ходимлари майор Ш.Хаитов ва майор Х.Саидовлар ҳамда ОИТС Маркази бош шифокор ўринбосари О.Очилов, тюторлар ва олийгоҳ талабалари иштирок этишди.

Тарғибот учрашуви давомида ОИВ инфекцияси касаллигининг оғир оқибатлари тасвирланган “ОИТСга қаршимиз” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Талабаларга ушбу инфекциянинг қандай йўллар орқали юқуши, касалланишнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш борасида мутахассислар томонидан маълумотлар ҳам берилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech