2 Май 2022 йил 511

Талабалар иштирокида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид тарғибот учрашуви бўлиб ўтди

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар халқимизнинг тинч ва осойишталигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Хусусан, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, иш билан таъминлаш ҳамда зарур шароитларни яратиб бериш, улар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида бугунги кунда жойларда ўтказилаётган профилактик тадбирлар ўз самарасини бериб келмоқда.

Жорий йил 29 апрель куни Педагогика факультети Хотин-қизлар Маслаҳат кенгаши томонидан Урганч давлат университетида ташкил этилган давра суҳбати ҳам айнан шу масалага қаратилди.

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: Талабаларга ҳуқуқий тавсиялар” мавзусида ташкил этилган учрашувда УрДУ профилактика инспекторлари майор M.Химматова ва лейтенант Д.Сапаевлар иштирок этиб, мавзу доирасида маъруза қилдилар. Талабаларга тушунтириш ва тавсиялар бердилар. Учрашув эркин мулоқот шаклида ўтиб, талабалар ўз саволларига мутасаддилардан жавоблар олдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech