Талабалар иштирокида маърифий учрашув бўлиб ўтди
Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси масъул ходимлари тизим шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиниши таъминлаш билан чекланиб қолмасдан, таълим муассасаларида ҳам маънавий-маърифий йўналишдаги турли тадбирлар ва учрашувларни ўтказиб келмоқдалар.
Жумладан, жорий йил 29 январь куни Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси масъул ходимлари майор Ю.Ҳамдамова ва капитан А.Нуруллаевлар Урганч давлат университети Техника факультетида бўлиб, талаблар билан “Қуролли кучлар – буюк келажак кафолати” ва “Ҳушёрлик ва осудалик мезони” мавзуларида маърифий учрашув ўтказдилар.
Эркин савол-жавоб тарзида ташкил этилган мазкур маърифий учрашув давомида вилоятимизда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ички ишлар органлари ва жамоатчилик ҳамкорлигида олиб борилаётган чора-тадбирларнинг бугунги самараси ҳам таҳлил этилди.
Хусусан “Фидойи ёшлар” гуруҳлари таркибида фаол иштирок этаётган талабаларга миннатдорчилик билдирилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати