18 Август 2021 йил 778

ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ОФИЦЕРЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан ички ишлар органларининг офицерлик лавозимларига вилоятимизда яшовчи, олий маълумотга эга фуқароларнинг шахсий ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Танловда бўйи 165 (бир юз олтмиш беш) сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва бўйи 160 (бир юз олтмиш) сантиметрдан паст бўлмаган аёллар, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, олий маълумотга эга бўлган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган (эркаклар учун) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этади.

Мурожаат этувчи номзодлар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига ўзлари билан фуқаролик паспорти, ҳарбий гувоҳнома, диплом ва баҳолар иловасини олиб келишлари шарт.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2021 йил 19 август кунидан

29 август кунига қадар қабул қилинади. Белгиланган кунлардан ташқари мурожаат этган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

 

Манзил: Урганч шаҳар, A.Герман кўчаси, вилоят ИИБ спорт мажмуаси.

Text to speech