18 Декабр 2021 йил 978

“ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ”

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДEМИЯСИ БАКАЛАВРИАТИНИНГ КУНДУЗГИ ТАЪЛИМ ШАКЛИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан ИИВ Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига ўқишга ўрта ва ўрта-махсус маълумотга эга  Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг шахсий ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Танловда бўйи 165 (бир юз олтмиш беш) сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ҳамда 160 (бир юз олтмиш) сантиметрдан паст бўлмаган аёллар  ёши ўн еттидан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, ўрта ва ўрта-махсус маълумотга эга бўлган фуқаролар, ИИВ академик лицейи ва ҳарбий академик лицей битирувчилари, Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилар, профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, шунингдек, ўрта мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари иштирок этади.

Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ўқиш муддати 3 йилни ташкил қилади.

Мурожаат этувчи номзодлар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимларига ўзлари билан фуқаролик паспорти, шаҳодатнома, диплом, умумий ўрта таълим мактаб ёки лицей битирувчилари таҳсил олаётган таълим муассасаларидан маълумотнома олиб келишлари шарт.

Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 20 декабрь кунидан
2022 йилнинг 15 февраль кунига қадар қабул қилинади. Белгиланган кунлардан ташқари мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйҳатига киритилмайди.

 

Манзил: ИИВ Хоразм академик лицейи

Мурожаат учун телефон: 62-220-42-05

Text to speech