7 Январ 2022 йил 1257

“ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ”

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИДА “ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ИНСПEКТОР-ПСИХОЛОГ” ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

  Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан ички ишлар органларининг офицерлик лавозимларига вилоятимизда яшовчи, олий (психология, педогогика ва психология) йўналишлари бўйича мутахассисликка эга бўлган фуқароларнинг шахсий ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Танловда бўйи 165 (бир юз олтмиш беш) сантиметрдан паст бўлмаган ҳамда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиз беш ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз беш ёшдаги ҳам, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган эркаклар иштирок этади.

  Мурожаат этувчи номзодлар Хоразм вилояти ИИБ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига ўзлари билан фуқаролик паспорти, ҳарбий гувоҳномаси, диплом ва баҳолар иловасини олиб келишлари шарт.

Танловларда иштирок этиш учун аризалар 2022 йил 07 январь кунидан
17 январь кунига қадар қабул қилинади.

 

Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Йўлдош Бобожанов кўчаси, 14-уй. Тел: 62 220-41-58.

Text to speech