“ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ”
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ САФДОРЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлинмаларининг сафдорлик лавозимларига вилоятимизда яшовчи, идоравий академик лицей ҳамда ҳарбий-академик лицейларини тамомлаганлар, профилактика инспектори ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотли, ёки олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклларида таълим олаётган фуқароларнинг шахсий ҳужжатлари расмийлаштирилади.
Танловда бўйи 170 (бир юз етмиш) сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан, ўттиз ёшдаги ҳам, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этади.
Мурожаат этувчи номзодлар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига ўзлари билан фуқаролик паспорти, ҳарбий гувоҳнома, диплом ва баҳолар иловаси, таҳсил олаётган олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклларидан маълумотнома олиб келишлари шарт.
Танловда иштирок этиш учун аризалар 2022 йил 10 май кунидан 10 июнь кунига қадар қабул қилинади. Белгиланган кунлардан ташқари мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.
Манзил: Урганч шаҳри, Йўлдош Бобожонов кўчаси 14-уй.