Тарғибот тадбирлари "маҳаллабай" ва "хонадонбай" тарзда амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Интернет тармоғида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази бошчилигида мутасадди вазирлик, идораларнинг ходимларидан иборат Ишчи-гуруҳи томонидан Хоразм вилоятида аҳоли ўртасида кибертаҳдидлардан ҳимояланишга қаратилган таъсирчан тарғибот-тадбирларини ташкил этиш мақсадида маҳаллаларнинг ҳар бир хонадонида “хонадонбай” тамойили асосида аҳолининг барча қатламлари, айниқса, банк пластик карталаридан фойдаланувчи пенсионер ва ижтимоий тўловларни олувчилар ўртасида электрон маблағни ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишнинг энг содда усулларини тушунтиришга қаратилган кенг кўламли ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, фуқароларга маълумотлар берилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати