Таркибида наркотик ва психотроп моддалари бўлган дори-дармонларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш ойлиги давом этмоқда
Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан бир қаторда, инсон онги ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар ҳам кенг тарқалаётгани дунё ҳамжамиятини ташвишга солмоқда.
Шу боис мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш билан биргаликда кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муамалага киритилишига қарши кураш ҳам кучайтирилган тарзда олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ноябрь ойи республикамизда “Таркибида наркотик ва психотроп моддалари бўлган дори-дармонларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш” ойлиги деб эълон қилинди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Хоразм вилоятида мазкур ойлик доирасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Вилоят ИИБ ва унинг қуйи тизимларида бу борадаги чора-тадбирларнинг режа асосида амалга оширилиши кунлик таҳлил этиб борилмоқда.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, вилоят ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида таркибида наркотик ва психотроп моддалари бўлган дори-дармонлар, шунингдек кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш ва ўтказиш билан боғлиқ бир неча жиноят фош этилди. Кўп миқдордаги дори препаратлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муамалага киритиш) диспозицияси янги таҳрирда эълон қилиниб, 2020 йил 23 октябрь кунидан кучга кирди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати