1 Феврал 2024 йил 3014

«TOURIST POLICE» талабалар нигоҳида

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ривожлантириш ҳамда ички ишлар органлари учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида Урганч давлат университетининг Хорижий филология факультети талабалари учун "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида «TOURIST POLICE» ходимларининг махсус хизмат нимчалари кийган талабалар Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси, унинг мақсад ва вазифалари, куч-воситалари ҳамда вилоятда сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, ходимларга яратилган шарт-шароитлар танишдилар.

Давра суҳбати давомида талабаларга бошқарма ходимлари томонидан аср вабоси ҳисобланган гиёҳвандликнинг салбий ва жиноий оқибатлари тўғрисида тайёрланган видеолавҳалар намойиш этилиб, ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашда фаол бўлишга чақирилди.

Тадбир якунида талабалар “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасидаги саёҳат давомида шу ерда хизмат олиб бораётган «TOURIST POLICE» ходимлари фаолияти билан танишиб, хорижий сайёҳлар билан бевосита мулоқот қилдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech