ТТА Урганч филиалида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
2022 йил 7 ноябрь куни ТТА Урганч филиалида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати филиал директорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ва хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси Ф. Отажанова ҳамда филиалнинг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор лейтенанти Ш. Ўктамовалар томонидан ташкил этилди.
Унда Хоразм вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари капитан С. Худойберганова ва Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҲПБ катта инспектори Н. Абдуллаевалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Маърузалар давомида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни мазмун-моҳияти, Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ҳақида батафсил тушунтиришлар берилиб, бу каби ҳолатларнинг келиб чиқиш сабабларини, соғлиқни сақлаш муассасалари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларининг ҳамда ҳудудий дастурларнинг ижро этилиши ҳолати, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатилганлиги, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хотин-қизларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф солувчи фактлар ва аниқланган сабаблар тўғрисида тезкор хабардор қилиш механизмларининг яратилганлиги, зўравонликдан азият чеккан хотин-қизларга “Ҳимоя ордери”ни бериш ва “Ҳимоя ордери”ни олганлар билан амалга оширилаётган ишлар каби масалалар хусусида сўз юритилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати