29 Феврал 2024 йил 2564

Туғилган кунимизни тўрт йил кутамиз

2000 йили Хонқа туманида туғилганман. Мактабга боргач, туғилган куним ҳар йили нишонланмаслигини англаб, жуда хафа бўлганман. Ота-онам мени овутиш учун 28 февраль куни синфдошларимни уйимизга таклиф қилиб, туғилган кунимни нишонлашарди. Лекин бу базмлар негадир менга татимасди. Бир гал янги йил арафасида опам Ирода 2012 йил тақвимини совға қилди. Тақвимдаги 29 февраль санасини кўриб, қувончим ичимга сиғмай кетди. Бу тақвим мен учун энг қадрли совға бўлганди ўшанда. 

Очиғи, ҳозир ҳам ҳар йили туғилган кунини нишонлайдиган ҳамкасбларимга, тенгдошларимга, яқинларимга ҳавасим келади. Табриклар, қутловлар, дил izhorlari... Мен эса тўрт йилда бир маротаба такрорланадиган бу санани интиқлик билан кутаман. Байрамона безатилган дастурхон атрофида дўстларим билан дийдорлашиб, ширин суҳбатлар қурамиз, беғубор ёшлик давримизни эслаймиз. Ҳаётнинг бундай қувончли онлари, ширин лаҳзалари кимга завқ-шавқ бағишламайди, дейсиз. 

Фарида СУЛТОНОВА,

Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи суриштирувчи вазифасини бажарувчи, лейтенант.

Text to speech