29 Ноябр 2022 йил 399

Тупроққалъа туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини янада ошириш мақсадида амалий ёрдам кўрсатилди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-топшириққа асосан, айни кунларда вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни янада такомиллаштириш ва кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Хусусан, юқоридаги режа-топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан вилоятдаги барча шаҳар-туман ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилаётган ишлар идоравий назорат тартибида ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ аъзолари Тупроққалъа тумани ИИБ да бўлиб, бўлим томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар батафсил ўрганиб чиқилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари ўрганишлар давомида асосий эътиборни профилактика (катта) инспекторлари томонидан умумий, якка, махсус ва виктимологик профилактикани амалга оширилиши ва бу юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва тўғрилигига қаратиб, аниқланган камчиликлар бартараф этиш ҳамда профилактик ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалий ёрдам кўрсатдилар.

Шу билан биргаликда ишчи гуруҳ аъзолари профилактика (катта) инспекторларининг хизмат уйларидан фойдаланишда белгиланган тартибга риоя қилишларини ҳам яқиндан ўргандилар.

Маълумки, БМТ Бош ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюциясига кўра, 25 ноябрь - “Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни” деб эълон қилинган. Республикамизнинг барча ҳудудларида 25 ноябрдан 10 декабрь - “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни”га қадар “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари капитан С.Худайберганова раислигида Тупроққалъа туманидаги маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Хотин-қизлар ишлаб келаётган меҳнат жамоаларида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши ҳам ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди.

Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳғимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан иборат бўлди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech